КЕЛАҚОЛ РАМАЗОН
КЕЛАҚОЛ РАМАЗОН

Орзиқар юрагим, энтикиб кетар,
Бу кунга ким етмас, кимлардир етар..
Бу кунда яхшилик қўлимдан тутар,
Саодат улашиб келгин РАМАЗОН .

Гуноҳлар тўкилиб кетсин кафтимда,
Иймонли инсонлар қолсин сафимда,
Пок виждон уйғонсин қайта қалбимда,
Садоқат улашиб келгин РАМАЗОН.

Муҳаммад умматин сийлайсан мудом,
Иймон нурларини қиласан инъом,
Мусулмон аҳлининг юлдузи Ислом,
Нафосат улашиб келгин РАМАЗОН.

Қуръондан оятлар ўқилар у кун,
Ечила бошлайди энг чигал тугун,
Дуода сўрадим ўтиниб бугун,
Фароғат улашиб келгин РАМАЗОН.
Maqolaga fikr bildirish:
Umumiy: 0

 
Bosh sahifaga

Dunish.com 2012 2018

Flag Counter